Тошкентда ўтказилган ICT Week 2019 Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида электрон тижоратни ривожлантириш режаларига катта эътибор қаратилди.

WebMoney Transfer тизимини ривожлантириш бўйича директор Пётр Дарахвелидзенинг нутқи e-тижорат соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларига бағишланди. Биз у билан Ўзбекистоннинг тўлов бозорида қандай янгиликлар пайдо бўлишини, электрон ҳамёнларнинг хусусиятларини ва онлайн тўловларнинг қанчалик хавфсизлигини муҳокама қилиш учун учрашдик.

  • Бу йил ёзда WebMoney сўмдаги WMY ҳамёнларининг ишга туширилишини маълум қилган эди. Сиз ўзбек фойдаланувчиларга нималарни таклиф қилишингиз мумкин?
  • Ўзбекистонда биз ўз ҳамкорларимиз билан ўзаро узвий боғлиқ ишлар олиб бормоқдамиз - WMY бўйича тизим кафили мақомини молиявий технологиялар секторидаги Brio Group компанияси олди. WebMoney фойдаланувчиларга қулай интерфейс ва ўтказмалар хизматига эга дастурни тақдим этади. Кафил, ўз навбатида, технологияни маҳаллий қонунчилик ва маҳаллий бозорнинг хусусиятлари билан мослаштиради.

Ҳозирги вақтда бизда учта вазифа мавжуд: ҳисобни тўлдиришнинг арзон ва осон усулларини тақдим этиш, интерфейсни ўзбек тилига ўтказиш, шунингдек WMY-ҳамённи глобал интернет-дўконлар ва хизматларга, масалан, AliExpress тизимига максимал даражада кириш имкониятини таъминлаш.

Умид қиламизки, WMY-ҳамён кундалик тўловлар ва машҳур товарлар ва хизматларни тўлаш учун қулай восита бўлади. Кимгадир эса, WebMoney ўз ишини очишга ва интернетда қонуний пул топишга ёрдам беради.

  • WebMoney тизимининг бошқа электрон ҳамёнлардан қандай фарқи бор?
  • WebMoney –  бу пул маблағларини ўтказиш учун электрон ҳамёндан кўра кўпроқ имкониятларга эга тизимдир, биз интернетда бизнес юритиш учун бизнес муҳитини яратишга алоҳида эътибор қаратамиз. Шунингдек, бизнинг ҳамённи бошқариш дастурларимизда маблағларни алмашиш учун интерфейс, ўрнатилган мессенжер, тўғридан-тўғри дастурдан видео ва аудио қўнғироқларни амалга ошириш имконияти ва мавзулар бўйича гуруҳлар яратиш ва мунозараларни ўтказиш мумкин бўлган WebMoney Events бизнес тармоғига кириш имконияти мавжуд.

Умуман тизимда ўнлаб хизматлар мавжуд: фриланcерлар биржаси, маблағ йиғиш ва жамоавий харидлар учун платформа, escrow хизмати, файллар сақланадиган омбор ва кўплаб бошқалар. Тизим ушбу хизматларнинг кўпчилигидан фойдаланиш имконияти учун қўшимча тўлов олмайди.

  • Харидорларнинг номаълум интернет-дўконларда тўлашдан қўрқиши электрон тижоратни ривожлантиришдаги тўсиқлардан биридир. Бу қўрқувлар қанчалик асосли?