Спорт | 00:00 / 07.11.2016
34555
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Суданда номаълум кимса футбол мухлисларини отиб ташлади

Фото: Getty Images

Жанубий Судан пойтахти Жуба атрофидаги шаҳарда номаълум кимса маҳаллий барда Англия премьер-лигаси учрашувини томоша қилаётган футбол мухлисларини ўққа тутди.

Оқибатда 11 киши ҳалок бўлди ва яна 16 киши турли оғирликдаги жароҳатлар олдилар, деб маълум қилди The National Courier.

Полиция саъй-ҳаракатларига қарамасдан, жиноятчи воқеа жойидан қочиб кетишга муваффақ бўлган. Айни вақтда у қидирилмоқда. Полиция воқеани тергов қилмоқда ва жиноят сабабларини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид