АҚШ илк бор чет давлатнинг барча фуқароларига берилган визаларни бекор қилди
Давлат котиби Марко Рубио Жанубий Судан фуқароларига берилган барча визаларни бекор қилди.

Фото: AP
АҚШ ҳукумати Жанубий Суданнинг барча фуқароларига берилган визаларни чақириб олди. Бу ҳақда давлат котиби Марко Рубио маълум қилди.
«Мен Жанубий Судан паспорти эгаларига берилган барча визаларни бекор қилиш ва уларга янги визалар тақдим этилишини чеклаш чораларини кўряпман, бу уларнинг АҚШга киришининг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда. Ушбу қарор дарҳол кучга киради, чунки Жанубий Судан муваққат ҳукумати ўз фуқароларини вақтида қабул қилишга қодир эмаслигини кўрсатди», — деб ёзади Рубио Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
АҚШ давлат котиби Жанубий Судан тўлақонли ҳамкорлик қилишга тайёр бўлганидан кейин ушбу ҳаракатлар қайта кўриб чиқилишини маълум қилди.
Жанубий суданликларнинг визаларини бекор қилиш — Доналд Трампнинг янги маъмурияти томонидан маълум бир давлатнинг барча фуқароларига нисбатан қўлланган биринчи чорадир. Март ойида АҚШ расмийлари Куба, Гаити, Никарагуа ва Венесуэладан келган 500 минг мигранти мамлакатдан чиқаришга тайёргарлик кўрилаётганини эълон қилган эди. Бироқ бу чоралар фақат муайян дастур асосида мамлакатга кирган шахсларга нисбатан қўлланиши кўзда тутилганди.
Жо Байден даврида АҚШ маъмурияти Жанубий Судан фуқароларига 2025 йил 3 майга қадар «вақтинча ҳимоядан фойдаланувчи шахслар мақоми»ни (TPS) берган эди. 2023 йил сентябрда АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 133 нафар фуқаро шу каби мақомга эга экани, яна Қўшма Штатлардаги 140 нафар Жанубий Судан фуқароси TPS’га даъвогарлик қилиши мумкинлигини маълум қилган эди.
Жанубий Судан Республикаси 2011 йилда Судандан ажралиб чиққан. Мамлакатнинг парчаланишига диний ва этник қарама-қаршилик сабаб бўлган. 2013 йилда Жанубий Суданда фуқаролик уруши бошланган эди, оқибатда мамлакатда очарчилик ва эпидемия авж олди. Бугунги кунда Жанубий Судан сайёрадаги энг қашшоқ давлатлардан бири ҳисобланади, мамлакатнинг минглаб фуқаролари қочоққа айланган.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ifo бош директори янги глобал иқтисодий инқирозни истисно этмади
Жаҳон | 10:53
-
Россия Киев ва Харкивга дронлар билан зарба берди, жабрланганлар бор
Жаҳон | 10:33
-
Ўзбекистонда Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари ташкил этилади
Ўзбекистон | 10:11
-
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00
Мавзуга оид

01:04
Reuters: Трампнинг махсус вакили Оқ уйга Кремлнинг позициясини етказди

23:09 / 11.04.2025
Трамп даврида федерал бюджет харажатлари 154 млрд долларга ошди

22:13 / 11.04.2025
Трамп тарифлари инвесторларнинг АҚШ облигация бозорларидан қочишига олиб келди

20:19 / 11.04.2025