Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўровномалар Клинтон ва Трамп энг ёмон рейтингларга эгалигини кўрсатди
Фото: Reuters
АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон ва Дональд Трамп сайловлар кунига мисли кўрилмаган салбий рейтинглар билан келишди. Бу ҳақда ушбу масала бўйича тадқиқот олиб борган Gallup ижтимоий хизмати маълум қилди.
Унинг маълумотларига кўра, Трампга ҳозир 61 фоиз, Клинтонга эса 52 фоиз америкаликлар салбий муносабатдалар. Бу иккала кўрсаткич 1956 йилдан бери олиб борилаётган кузатувлар давомидаги энг ёмон натижалардир. Аввалги антирекорд 1964 йилда президентликка даъвогарлик қилган Барри Голдуотерга тегишли бўлган ва 47 фоизни ташкил қилган.
Шунингдек, жорий номзодларга нисбатан "ўта салбийлик" кўрсаткичлари ҳам жуда юқори. Трампга 42 фоиз, Клинтонга 39 фоиз америкаликлар ўта салбий муносабатдалар.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
17:59 / 12.02.2026
Gallup АҚШ президентининг маъқуллаш рейтингини эълон қилишни тўхтатади
23:05 / 27.09.2024