Фан-техника | 21:33 / 09.11.2016
7496
2 дақиқада ўқилади

Lenovo компанияси янги смартфонини тақдим қилди

mototola.com.cn

Мобиль электроника бозорида босқичма-босқич ривожланишга қарор қилган Lenovo компанияси янги смартфони – Moto M’ни тақдим қилди. 

Смартфон металлдан ишланган корпус, 8 ядроли Helio P15 процессори ва Mali-T860 график тезлаштиргичи, 4 Гб тезкор хотира, microSD хотира карталари ҳисобига оширилиши мумкин бўлган 32 Гб ли доимий хотира билан жиҳозланган.  

Корпус ичига сув ва чангнинг тушишидан ҳимоя ва бармоқ излари сканери алоҳида таҳсинга лойиқ. Бундан ташқари, смартфон тез қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди.   


mototola.com.cn

Moto M’нинг заиф жойи у ишлайдиган операцион тизим ҳисобланади. "Зефир" операцион тизими маънавий эскириб қолмаган бўлса-да, бироқ 2016 йил охирида чиққан қурилмага яққол яроқсиз кўринади.   

Смартфоннинг бу ўртамиёна кўрсаткичлари учун унга белгиланган 290 доллар нарх бироз қимматдек туюлади. Ваҳоланки шу пулга Xiaomi компанияси кучлироқ Snapdragon 820 процессорида ишловчи Mi 5 моделини таклиф қилмоқда.

 

Мавзуга оид