Станцияда 3 та оддий розетка ва 4 та USB порт бор. Энг кучли USB-C порт 140 ваттгача қувват беради, бу эса кучли ноутбук ва MacBook’ларни ҳам тез зарядлашга етади. Қолган USB-C портлар 45 ваттдан, USB-A эса 30 ваттгача қувват узатади.

Қурилма ақлли қувват тақсимлаш тизимига эга ва уланган гаджетларга токни автоматик мослаб беради. Ичидаги GaN чипи туфайли кам қизийди ва хавфсиз ишлайди.

RGB ёритишли замонавий дизайнга эга бўлган станция Хитойда 599 юан атрофида сотилмоқда. Ҳозирча глобал бозорларга чиқиши ҳақида маълумот йўқ.

Технологиялар тез ўзгараётган бугунги кунда энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш муҳим. Рақамли дунёда адашиб қолмаслик ва шундай янгиликларни биринчилардан билиш учун KUN.UZ Texnologiya Телеграм саҳифасини кузатиб боринг.