Ўзбекистон ва Россиянинг Астрахан вилояти ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳуқуқини ҳимоялаш соҳасида келишув имзолайди
Ўзбекистон ва Россиянинг Астрахан вилояти ўзбекистонлик муҳожирлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва меҳнат фаолияти масалаларини тартибга солиш бўйича келишув имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар бермоқда.
Ўзбекистон делегацияси 7-8 ноябрь кунлари Астрахан вилоятига ташриф буюрди. Ташриф вақтида Ўзбекистон делегацияси вилоятнинг турли тузилмаларида музокаралар ўтказди.
Томонлар Астрахан вилояти ва умуман Россия ҳудудида ишловчи Ўзбекистон фуқаролари меҳнат миграцияси жараёнини тартибга солиш билан боғлиқ бир қатор долзарб муаммоларни муҳокама қилишди.
Ўзбекистон делегацияси Корея, Польша ва Япониянинг тегишли идоралари билан меҳнат миграцияси масалаларини ҳал қилиш бўйича эришилган ижобий тажриба ҳақида сўзлаб берди ва вилоят раҳбариятига бундай ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилди.
Вилоят вакиллари ўз навбатида ўзбекистонлик меҳмонлар эътиборига МДҲ давлатлари фуқароларига иш излашда кўмак кўрсатувчи "Единство народов" ("Халқлар бирдамлиги") интернет-ресурсининг қисқача тақдимотини ҳавола қилишди.
Томонлар вилоят ҳудудида вақтинчалик ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари меҳнат фаолияти ва ҳуқуқларини ҳимоялаш масалаларини тартибга солишга қаратилган келишувни имзолашга келишиб олдилар.
Мавзуга оид
22:22 / 23.12.2024
Россиянинг Суриядаги базалари: улар ёпилса, нима бўлади?
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
20:41 / 23.12.2024
Россияда YouTube трафиги кескин камайди
19:55 / 23.12.2024