Ҳиндистонда бир аёл пул билан боғлиқ ислоҳотлар сабабли ўз жонига қасд қилди
Ҳиндистоннинг Телангана штатида яшовчи бир аёл мамлакат ҳукуматининг 500 ва 1000 рупийлик қоғоз пулларни муомаладан чиқариш ҳақидаги кутилмаган қароридан кейин ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
55 ёшли, Кандукури Винода исмли бу аёл Махбубнагар округидаги Шенагапурам аҳоли пунктида яшаган. Аёл яқинда эрини даволаш учун ўзига тегишли ер майдонини 5,6 млн рупийга (85 минг доллар) сотган. У пулларни нақд кўринишда олган ва ўзида сақлаган. Пулни ўзида сақлаш қишлоқ аҳолиси орасида кенг тарқалган бўлиб, улар шу тариқа солиқ тўлашдан қочишади. Аёлнинг эрини даволаш учун бу пулдан 200 минг рупий (3 минг доллар) сарфланган.
Ҳиндистон ҳукуматининг қарори аёлни эсанкиратиб қўйди. Аёл бу вазиятдан дили хуфтон бўлиб, ўз жонига қасд қилган.
Маҳаллий полиция РИА “Новости” ахборот агентлигига бу воқеа ҳақида эшитгани ва тегишли текширув ўтказилаётганини маълум қилган.
8 ноябрда Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди халққа мурожаат қилиб, 9 ноябрь соат 00:00дан 500 ва 1000 рупийлик қоғоз пуллар муомаладан чиқарилишини эълон қилган. Бу чора коррупция, яширин иқтисодиёт, қалбаки пул тайёрловчилар ва террорчиликни молиялаштиришга қарши кураш учун зарурлиги билан тушунтирилган.
Эндиликда ҳиндистонликлар мумоаладан чиқарилган қоғоз пуллардаги 250 минг рупийгача маблағларини ортиқча саволларсиз алмаштира олишлари мумкин бўлади. Бу қийматдан кўп бўлган маблағлар даромадларга мос келишга текширилади, агар тавофут аниқланса умумий қийматдан 30 фоизи солиқ кўринишида ва солиқ кўринишида тўланган қийматнинг икки баробари кўринишида жарима ундирилади.
Мавзуга оид
01:52
Кашмир Ҳиндистонни махсус автономия мақомини тиклашга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
11:56 / 06.11.2024
Инсон матонати: 22 йил давомида тоғни йўниб йўл очган одам
17:51 / 05.11.2024
4 яшар ҳиндистонлик FIDE рейтингига кирган энг ёш шахматчи бўлди
09:40 / 02.11.2024