Жаҳон | 23:42 / 10.11.2016
21356
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: АҚШда Newsweek нашрининг Клинтон ғалабасига бағишланган сони сотувга чиқиб кетди

АҚШда Newsweek ҳафталик нашрининг АҚШдаги президентлик сайловлари натижаларига бағишланган сонининг муқовада АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтоннинг сурати бўлган нусхаси хатолик туфайли сотувга чиқиб кетди. Энг қизиғи муқовадаги сарлавҳада "Президент хоним" деб ёзилган бўлган.

New York Post нашрининг маълум қилишича, сотувга нашрнинг бундай нусхасидан 125 минг дона чиқиб кетган. Газетанинг ушбу сонини 17 киши сотиб олишга улгурган. 

Нашр эгалари дўконлардан хато тиражни қайтаришни ва муқовада Дональд Трамп сурати бўлган тўғри нусхани жойлаш учун жой бўшатишни сўрашган.

Таъкидланишича, бунга Newsweek’нинг махсус сонини чоп этувчи ва унинг сотилишини назорат қилувчи Topix Media компанияси айбдор бўлган. Компанияга газетанинг икки номзоднинг ғалабаси эҳтимоли ҳисобга олинган икки хил нусхаси жўнатилган, бироқ сайловлар олдидан охирги ҳафтада Трампда ғолиб бўлишга имкон йўқ деб ҳисоблаб, газетанинг Клинтонга бағишланган кўриниши чоп этилган.

New York Post нашрининг таъкидлашича, баъзи сотувчилар газетанинг Клинтонли нусхасини сайловлар натижалари эълон қилинишидан олдиноқ сотувга чиқариб юборганлар. 

 

Мавзуга оид