Жаҳон | 09:12 / 10.11.2016
8476
1 дақиқада ўқилади

Трампга тегишли "Трамп-тауэр" биноси кучайтирилган назоратга олинди

Фото: tmz.com

АҚШнинг янги президенти этиб сайланган Дональд Трампнинг бош қароргоҳи жойлашган Нью-Йоркдаги "Трамп-тауэр" осмонўпар биноси полиция томонидан 20 январгача кучайтирилган назоратга олинди. Айнан шу куни Трамп ўзининг янги лавозимига расман ўтиради. Бу ҳақда TMZ хабар бермоқда

Таъкидланишича, Трамп кетидан бино ичида кузатув олиб борадиган махфий хизмат агентлари тайинланди. Яна 30 полициячи бинонинг бутун периметри бўйича кун бўйи навбатчилик қилади.

Нашр маълумотларига кўра, бундай чоралар Трамп ғолиб бўлгани эълон қилингандан кейин унга тегишли бино атрофида намойишчилар йиғила бошлагандан кейин кўрилган.

АҚШ президентлиги сайловларидан бир кун олдин бино олдида қум ортилган юк машиналаридан катта тўсиқ қўйилганди.

 

Мавзуга оид