Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг ғалабаси сайёрамизнинг энг бой одамларининг 41 млрд доллар йўқотишига олиб келди
Фото: © AFP
Дональд Трампнинг АҚШ президентлиги сайловларидаги ғалабаси туфайли сайёрамизнинг энг бой одамларининг давлатлари 41 млрд долларга камайди. Бундай ҳисоб-китобларни Bloomberg ахборот агентлиги келтириб ўтди.
Агентлик маълумотларига кўра, Трампнинг ғалабаси Мексиканинг энг бадавлат одами Карлос Слим-Элуга энг кўп таъсир қилди, унинг активлари нархи 9,2 фоиз ёки 5,1 млрд долларга камайди. Шу билан бирга қолган бадавлат мексикаликларнинг умумий давлати 6,5 млрд долларга камайган. Жумладан, Мексиканинг энг бадавлат одамлари орасида 4-ўринни эгалловчи Ева Гонда Ривера 487 млн доллар бой берди.
Мексикалик миллиардерлар орасида бундай йўқотишлар Мексика миллий валютаси – песо бир кун ичида ўз нархидан 10 фоизга қадрсизлангани ва охирги 10 йил ичида минимум кўрсаткични қайд қилгани билан боғланган. Бу Трамп ғалаба қилгани ҳақидаги хабарлар ортида юз берди.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020