Спорт | 00:11 / 14.11.2016
14834
2 дақиқада ўқилади

Яккакураш жангчиси Макгрегор: Нурмагомедов мен билан жанг қилишга лойиқлигини исботлаши керак

Ирландиялик яккакураш жангчиси Конор Макгрегор уни жангга чақирган россиялик Хабиб Нурмагомедовга ўз жавобини берди.

Ирландиялик жангчи россиялик спортчи билан учрашиши шартларини айтиб ўтди. Унинг фикрича, Нурмагомедов у билан жанг қилишга лойиқлигини исботлаши керак. Макгрегорнинг қўшимча қилишича, у россиялик билан жанг одамларга қизиқ бўлишига ишончи комил бўлиши лозим. 

"Нурмагомедов етарлича кўп жанг қилмайди. У 8 йилда бир марта уришади. Мен фаолликни, изчилликни, ўзимга ўхшаган жангчини кўришим керак", деб айтган ирландиялик жангчи  UFC 205 мусобақаси якунлари бўйича ўтган матбуот-анжуманида. 

13 ноябрда Нью-Йоркда ўтган мусобақада ўрта енгил вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган ирландиялик жангчи енгил вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони америкалик Эдди Алваресни мағлуб этиб, UFC тарихида иккита вазн тоифасидаги чемпионлик камарини ўзида бирлаштира олган биринчи жангчи бўлди. 

Нурмагомедов ҳам ушбу мусобақада иштирок этиб, америкалик Майкл Жонсонни мағлуб этди. У жангдан кейин Макгрегорни жангга чақирган.

 

Мавзуга оид