Спорт | 19:48 / 15.11.2016
9792
1 дақиқада ўқилади

Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ишлайди

Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов  Япония мезбонлик қиладиган 2016 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ишлайди. Бу ҳақда ФИФА матбуот хизмати хабар берган.

Бу халқаро мусобақа ўйинларини бошқариб бориш учун ҳар бир минтақадан биттадан ҳакамлар бригадаси жалб этилган. Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)дан баҳрайнлик ҳакам Навоф Шукрилла бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси мазкур турнирда ишлайди. Унга қанотларда Ясер Тулефат ва Иброҳим Салоҳ ёрдамчилик қилади.

Равшан Эрматов ушбу ҳакамлар бригадасига видео такрорлар бўйича ёрдамчи ҳакам сифатида киритилган.

Таъкидлаш жоиз, ФИФА ушбу турнирда илк бор футбол ҳакамлари ишини енгиллаштириш ва қарорлар адолатлилигини таъминлашни мукаммаллаштириш мақсадида видео такрорлар технологиясини амалга татбиқ қилиб кўради.

Ҳисоб бўйича 13-марта ўтказилаётган бу турнир Японияда 8 декабрь куни бошланади. Финал 18 декабрь кунига белгиланган. Турнирда 6 конфедерация ғолиблари ва мезбон жамоа қатнашади.

Мавзуга оид