Спорт | 19:12 / 16.11.2016
8798
1 дақиқада ўқилади

«МЮ» футболчиси: Мен Моуриньони тушунмаяпман

«Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳимоячиси Маттео Дармиан бош мураббийи Жозе Моуриньо унга нега ишонч билдирмаётгани ҳақида гапириб ўтди.

Мураббий уни трансферга қўймоқчи, италиялик ушбу футболчига «Интер» томонидан қизиқиш мавжуд, аммо Маттео кетиш ҳақида ўйламаяпти.

«Мен билмайман, Моуриньо нима учун менга ишонмаяпти. Бу қийин савол. Қарорни мураббий қабул қилади, биз бунга кўнишимиз керак. Мен машғулотларда тиним билмай ишлаяпман. Ўйин амалиёти йўқлиги руҳий таъсир кўрсатади. Биринчи кундаёқ мен асосий таркибга муносиблигимни исботлашга ҳаракат қилиб келмоқдаман. Мени трансферга қўйиш ҳақида гапиришга ҳали эрта. Мен Манчестерга қайтишим ва «Арсенал»га қарши ўйин ҳақида қайғуришим керак», — дея Дармианнинг сўзларини келтирган ESPN FC.

«Манчестер Юнайтед» — «Арсенал» баҳси 19 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Мавзуга оид