Ўзбекистон | 21:50 / 18.11.2016
43702
2 дақиқада ўқилади

Махсус фоторепортаж: Эрдўған буюк Самарқандда

Суратлар манбаси: tccb.gov.tr

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 17 ноябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 18 ноябрь куни бўлиб ўтди. Ўша куни Туркия президенти Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилди. 

Шундан сўнг, Ўзбекистон ҳукумати раҳбари, Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказди. Маълумотларга кўра, сиёсатчиларнинг президент қароргоҳида юзма-юз мулоқоти 2 соату 40 дақиқа давом этган.

Туркия президентига сафар давомида бош вазир ўринбосарлари Вейси Кайнак ва Турғул Туркеш, ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли, иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи ҳамда энергетика ва табиий ресурслар вазири Берат Албайрак ҳамроҳлик қилди.

Президент Ўзбекистонга ташрифи давомида Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилди. Ражаб Эрдўған зиёрат давомида Имом ал-Бухорий ва Имом Мотуридий мажмуаларида, шунингдек, Регистон майдони, Улуғбек, Шердор ва Тилла-қори мадрасалари ҳамда Гўри-Амир мақбарасини зиёрат қилди.
Ражаб Тойииб Эрдўған шу куннинг ўзида Туркияга учиб кетди.

Қуйида унинг ташрифига бағишланган махсус фоторепортаж ҳавола этилади.

 

 

 

 

Мавзуга оид