Жамият | 18:24 / 19.11.2016
19746
1 дақиқада ўқилади

Анжелина Жоли турмуш ўртоғи билан ажрашгандан кейин илк бор оммага кўриниш берди

Америкалик актриса Анжелина Жоли турмуш ўртоғи Бред Питт билан ажрашгани ҳақидаги хабарлардан кейин илк бор оммага кўриниш берди. Бу ҳақда Entertainment Tonight хабар бермоқда

Актриса Гаагадаги Халқаро жиноят судининг болалар сиёсатини  қўллаб-қувватлаб видео ёзди.

"Халқаро жиноят судида ёки бошқа ташкилотдаги муваффақиятли суд тақиби ва янги ҳуқуқий йўналиш узоқ муддатли ва ҳаётий муҳим саъй-ҳаракатларнинг бир қисми ҳисобланади. Менинг фикримча, болаларга нисбатан халқаро суд сиёсати айнан шундай бўлиши лозим", деб айтган актриса видеода.

Таъкидланишича, 41 ёшли актриса видеода оддий пардоз ҳамда қора пиджак ва қора блузкада бўлган. 

Аввалроқ Брэд Питт Жоли билан ажрашгандан кейин биринчи марта қизил гиламчада пайдо бўлгани маълум қилинганди.

Мавзуга оид