12:41 / 15.04.2019
20674

Анжелина Жоли ва Бред Питт ажрашишди

Фото: Mega

Анжелина Жоли ва Бред Питт расман ажрашишди, деб хабар бермоқда The Blast портали.

Суд 12 апрель куни ажрашганлик мақомини тиклаш бўйича актёрларнинг мурожаатини маъқуллади. Шу билан бирга, ушбу қарор собиқ эр-хотинга бир неча ойга чўзилиши мумкин бўлган, болалар устидан васийлик ва мол-мулкни тақсимлаш тўғрисидаги битим юзасидан ишлашга имкон беради.

Нашр манбалари маълумотига кўра, Жоли ва Питт уч йилдан бери давом этаётган ажрашиш жараёнини келишувга эришишдан аввал руҳан чарчашгани туфайли якунлашга қарор қилишди.

Голливудлик актёрлар 2014 йилда оила қурган, тўй Франциядаги уларга тегишли Мираваль қалъасида бўлиб ўтган. Улар уч нафар фарзанд кўришди, шунингдек, уч фарзандни асраб олишди.

Top