Фан-техника | 21:32 / 19.11.2016
5132
1 дақиқада ўқилади
Intel тақиб юрилувчи қурилмаларни ишлаб чиқаришни тўхтатмоқчи
Intel корпорацияси ўзининг New Devices Group бўлими ишлаб чиқариш билан шуғулланган тақиб юрилувчи қурилмаларни ишлаб чиқаришдан воз кечмоқчи. Бу ҳақда TechCrunch хабар бермоқда.
Intel бу бозордан кетиши бир қатор муваффақиятсизликлари билан шартланган. Жорий йилнинг июнида компания Basis Peak "ақлли соатларини" қизиб кетиши сабабли ортга қайтариб олишга мажбур бўлган. Компания нуқсонли қурилмаларни алмаштириб бериш ўрнига уларни сотишни тўлиқ тўхтатган.
New Devices Group бўлимида ишларнинг ўзгариши мумкинлиги туфайли компанияда 2016 йил охиригача йирик қисқартиришлар ўтказилиши мумкин. New Devices Group бўлими умуман бартараф этилиши ҳам мумкин.
Мавзуга оид
22:02 / 12.10.2024
Intel ўз тарихидаги энг йирик инқирозга дуч келди. Компания Qualcommʼга сотиб юборилиши мумкин
14:50 / 23.09.2024
Bloomberg: Apollo Intel'га миллиардлаб сармоя таклиф қилади
19:34 / 17.09.2024
Intel Германияда 30 млрд евролик заводининг қурилишини тўхтатиб қўйди
20:50 / 02.08.2024