Спорт | 17:47 / 19.11.2016
6346
1 дақиқада ўқилади
ОЧЛ финалнинг дастлабки учрашувида «Чжонбук Моторс» ғалаба қозонди
Осиё чемпионлар лигасининг финали доирасидаги биринчи учрашув бугун Жанубий Кореяда бўлиб ўтди ва унда мезбонлар ғалаба қозонишди. Бу ҳақда Tribuna.Uz хабар бермоқда.
«Чжонбук Ҳёндэ Моторс» жамаоси Тошкентнинг «Локомотив» клубини мусобақадан чиқариб юборган БААнинг «Ал-Айн» жамоасини қабул қилиб катта қийинчилик билан бўлсада ғалаба қозонди.
Аввалига Асприльянинг голидан кейин меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишганди. Бироқ Леонардонинг дубли «Чжонбук»ка муҳим бўлган ғалабани тақдим этди. Жавоб учрашуви 26 ноябрь куни БААда бўлиб ўтади.
ОЧЛ. Финал
Дастлабки учрашув.
«Чжонбук Ҳёндэ Моторс» - «Ал-Айн» 2:1 (0:0).
Голлар: Леонардо (70, 77-пен.) - Асприлья (63).
Мавзуга оид
23:12 / 21.02.2024
ОЧЛ. «Насаф» «Ал-Айн»га қарши 90+2-дақиқада гол ўтказиб, турнир билан хайрлашди
23:04 / 28.01.2020
«Бунёдкор» БААда мағлуб бўлиб, ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқа олмади
21:20 / 22.01.2020
Омадли дебютантлар. «Бунёдкор»нинг совуқ об-ҳаводаги ғалабасидан «қайноқ» ҳароратли фотогалерея
10:30 / 22.05.2019