Спорт | 21:20 / 22.01.2020
9363
1 дақиқада ўқилади

Омадли дебютантлар. «Бунёдкор»нинг совуқ об-ҳаводаги ғалабасидан «қайноқ» ҳароратли фотогалерея

Бугун, 22 январь куни «Бунёдкор» клуби Осиё чемпионлар лигаси иккинчи саралаш босқичи доирасида Ироқнинг «Аз-Завра» клубига қарши майдонга тушди.

Фото: Маъруф Асқаров / Tribuna.uz

Вадим Абрамов жамоаси янги мавсумдаги илк расмий ўйинида Тошкентда ироқликлар устидан йирик 4:1 ҳисобда ғалаба қозонди. «Қалдирғочлар» сафида ўз дебютини нишонлаган Мурод Холмуҳаммедов, Ҳумоюн Муртазоевлар голлари ҳисобини очган бўлишса, Бобурбек Фарҳодов клубдаги илк голини урди.

Шу куни Ўзбекистон олимпия жамоасининг ярим финалдаги Саудия Арабистонига қарши ўйини билан параллель тарзда кечган «Бунёдкор» ўйинини кўплаб мухлислар кузата олмаган бўлса-да, Tribuna.uz совуқ об-ҳаво шароитида ўтган «Жар»даги қайноқ ҳароратли қарама-қаршиликдан фотогалереяни тақдим этади. Ушбу ажойиб кадрларнинг ўзи сиз томоша қила олмаган ўйиннинг қандай кечганлиги борасида тасаввур бера олади.

Маъруфжон Асқаров олган суратлар

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид