Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Домодедоводаги самолётда бомба борлиги ҳақида ёлғон хабар берган безори 10 кунга ҳибсга олинди
Фото: © RIA
Домодедово аэропортидаги самолётда бомба борлиги ҳақида ёлғон хабар берган, Москва — Дубай рейси йўловчиси майда безорилик учун 10 кунга ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда ички ишлар вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
"Москва — Дубай авиарейси бортида қоидани бузган йўловчи Москва вилояти Домодедово шаҳар суди томонидан маъмурий жавобгарликка тортилиб, 10 кунга ҳибсга олинди", деб айтди вазирлик вакили.
Аввалроқ аэропортнинг навбатчи қисмига Домодедово аэропортидан учиши керак бўлган рейс йўловчиси самолётда бомба борлигини маълум қилгани ҳақида ахборот келиб тушган.
Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари самолёт бортида ҳеч қандай хавфли буюм аниқлашмаган.
Мавзуга оид
19:21 / 10.11.2025
Биргина ҳазилни деб аэропортда фавқулодда ҳолат эълон қилинди
08:13 / 22.09.2025
Берлинда Иккинчи жаҳон уруши давридаги иккита бомба топилди
18:19 / 05.09.2025
Олмаота аэропортида ҳазиллашиб «атом бомбаси» борлигини айтган ўзбекистонлик жазоланди
14:16 / 18.06.2025