Жаҳон | 08:13 / 22.09.2025
5686
1 дақиқада ўқилади

Берлинда Иккинчи жаҳон уруши давридаги иккита бомба топилди

Полиция хабарига кўра, Шпрее дарёси тубида топилган бомба портловчи хавфга эга бўлмаган. Шу билан бирга, Шпандауда Иккинчи жаҳон урушидан қолган яна бир бомба туфайли эвакуация амалга оширилди.

Фото: Michael Ukas/dpa/picture alliance

Берлиннинг марказий Митте туманида 18 сентябр оқшомида топилган Иккинчи жаҳон уруши давридаги бомба портловчи хавфга эга бўлмагани маълум бўлди, деб хабар берди пойтахт полицияси.

Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, топилма туфайли бир кечада эвакуация қилинган яқин атрофдаги биноларнинг бир неча минг аҳолисига ўз уйига қайтишга рухсат берилган. Бомба Шпрее дарёсининг тубида портловчи ўқ-дориларни йўқ қилиш бўйича мунтазам ишлар давомида топилган. Берлин полициясининг X ижтимоий тармоғидаги постига кўра, у бир неча метр чуқурликда, лой қатлами билан қопланган эди.

18 сентябр куни Германия пойтахтининг бошқа тумани - Шпандаудаги қурилиш майдончасида Иккинчи жаҳон уруши давридаги яна бир бомба топилди. Полиция маълумотларига кўра, бу бомба 100 кг оғирликда эди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид