Apple компанияси яна бир букланувчи iPhone’га патент олди
Apple компанияси яна бир букланувчи iPhone’га патент олди, деб хабар бермоқда Apple Insider. Патентга мувофиқ, бу смартфоннинг экрани эгилувчандир.
Нашр бу қурилмани 1990-йилларда машҳур бўлган Motorola компаниясининг очиб-ёпилувчи телефонларига қиёслади. Apple’нинг патент ҳужжатида смартфон қулай олиб юрилиши учун ўртасидан букланиши айтилган.
Смартфонни турли вариантларда, яъни дисплейини ичига ёки ташқарига қаратиб буклаш мумкин.
Нашрнинг таъкидлашича, компания бундай смартфонни яқин орада ишлаб чиқариши даргумон, бироқ у 2017 йилда эгилувчан OLED-дисплейли смартфон яратмоқчи.
Аввалроқ компания букланувчи смартфонга патент олгани маълум қилинганди. Патентда айтилишича, смартфон углерод наноқувурлар ишлатилиши ҳисобига ўртасидан букланиши мумкин.
Мавзуга оид
22:30 / 02.11.2024
Apple Globalstar сунъий йўлдош компаниясига 1,5 млрд доллар инвестиция киритади
00:17 / 31.10.2024
Apple М4 чипи ўрнатилган Macbook Pro’ни тақдим этди
19:39 / 29.10.2024
Apple М4 чипли янги iMac компютерини тақдим қилди
17:03 / 29.10.2024