Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: Ер шари аҳолисининг ярмидан кўпи интернетдан фойдаланмайди
Дунё аҳолисининг ярмидан кўпи - 3,9 миллиард киши - интернетнинг шиддатли ривожланиб бораётганига қарамай, ундан фойдаланмас экан. Сешанба куни Женевада бўлиб ўтган Халқаро электроалоқа иттифоқи (ХЭИ - БМТнинг ихтисослаштирилган муассасаси) ҳисоботида ана шундай маълумот келтириб ўтилган. Бу ҳақида ТАСС хабар берди.
Бугунги кунда мобил кенг полосали интернетга техник жиҳатдан Ер шарининг 84 фоиз аҳолиси кириши мумкин, лекин "Ахборот жамиятини ўлчаш" дея номланган тадқиқотга кўра, атиги 47 фоиздан бироз кўпроқ аҳолигина интернетдан фойдаланар экан.
"Юқори нархлар, хизмат кўрсатиш сифатининг ёмонлиги ва бошқа тўсиқлар кўп одамларнинг рақамли оламга киришига йўл бермайди", - дейди ХЭИ экспертлари. Уларнинг сўзларига кўра, бугунги кунда 3,9 миллиард киши офлайнда қолмоқда, буларнинг аксариятини аёллар, қариялар, саводсиз ва даромади кам кишилар ҳамда қишлоқ аҳолиси ташкил қилади.
Мобил алоқага келадиган бўлсак, 15 ёшдан 74 ёшгача бўлган кишилар орасида сайёра аҳолисининг 85 фоизи ундан фойдаланар экан.
Мавзуга оид
08:54
БМТ Бош ассамблеясига янги раис сайланди
22:50 / 01.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия ва БМТ раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
20:19 / 01.06.2026
Саида Мирзиёева БМТ Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов комиссияси сессиясида иштирок этди
08:31 / 01.06.2026