Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг ғалабаси дунёнинг энг бой одамларидан бирига яна 11 млрд доллар бойлик келтирди
Фото: Cordon Press
Berkshire Hathaway холдинг компанияси эгаси, дунёнинг энг бой одамларидан бири Уоррен Баффеттнинг бойлиги АҚШ президентлиги сайловларида Дональд Трамп ғолиб бўлгандан кейин 11 млрд долларга кўпайди, деб хабар бермоқда CNBC.
Бу биринчи навбатда молиявий активлар акциялари нархининг ошиши ҳисобига юз берган. АҚШ банклари акциялари нархи ошмоқда, чунки бозор Федерал захира тизимининг таянч фоиз ставкасини оширишга ваъдаси билан умидлантирилган. KBW
Nasdaq банк индексига кўра, Трамп ғалабасидан кейин АҚШ банклари акциялари 13,5 фоизга ошган.
9 ноябрдан Berkshire Hathaway портфелига кирувчи молиявий компаниялар активлари Баффетга 4,3 млрд доллар келтирган. Миллиардернинг ўз ихтиёрида бўлган акциялар унга яна 3,8 млрд доллар келтирган.
Бундан ташқари, Баффет томонидан 2011 йилда сотиб олинган варрантлар унга Bank of America банкининг 700 млн та акциясини 7,14 доллардан сотиб олиш ҳуқуқини беради. Бу банк акциялари 15 фоизга ошган, бунинг натижасида эса Баффет яна 3 млрд доллар фойда кўрган.
Трамп ғалабасидан кейин энг бадавлат одамлар рўйхатида 4-поғонага тушиб кетган Баффет Zara асосчиси Амансио Ортега ва Amazon.com асосчиси Жефф Безосдан ўтиб кетиб, яна 2-ўринга кўтарилиб олган. Баффетнинг ўзи президентлик пойгаси давомида Хиллари Клинтон номзодини қўллаб-қувватлаганди.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
07:26 / 24.06.2021
«Ўйин қўшимча вақтга ўтди» – 90 ёшли Уоррен Баффетт яна 4,1 миллиард доллар хайрия қилганини эълон қилди
00:22 / 01.09.2020