Интернет тармоқларидан тез ўчиб кетишга имкон берувчи янги сервис йўлга қўйилди
Швециялик дастурчилар Вилле Дальбо ва Линус Уннебек интернетдаги аккаунтларни ўчиришга ёрдам берувчи сервисни ишлаб чиқди. Deseat.me ҳозирча фақат Gmail почтаси бўлган фойдаланувчиларнинг саҳифалари билан ишлайди. Hi-Tech нашри ушбу янгилик билан бўлишди.
Аккаунтларни ўчиришни енгиллаштириш учун Deseat.me саҳифасини очиб, Gmail'даги электрон почта манзилидан фойдаланиб, сервисга кириш лозим. Тизим бошқа сервислардаги ушбу почта манзилига бириктирилган барча аккаунтларни топади.
Ресурслар рўйхат тариқасида тақдим этилади ва сиз кераксиз аккаунтларни белгилаб, ўчириб ташлайсиз. Тўғри, ҳозирча ягона "сеҳрли тугма" йўқ - тизим саҳифаларга аккаунтларни ўчириш буйруғини беради, қолганини эса қўлда амалга оширишга тўғри келади.
Hi-Tech бу борада шахсий текширувини ўтказди: сервис ҳақиқатдан вақтни тежайди ва сиз анчадан бери фойдаланмай қўйган аккаунтларингиз ҳақида эслатиб туради.