Исроилдаги черков азон айтилишига қўйилган тақиққа ўзига хос тарзда жавоб қайтарди
Исроилнинг азонларга нисбатан қилган чеклови ортидан черковлар ўз норозиликларини билдиришмоқда. Бу ҳақида Morocco World News нашри маълумотига асосланиб, Yangidunyo.uz хабар бермоқда.
Куни кеча тақиқларга жавобан бир қанча фуқаролар ўз уйларининг томларидан бир вақтда азон чақириб норозилик билдиришган эди. Бу ҳолат тасвирга туширилган видео эса интернет тармоқларида кенг омма орасида кескин баҳс-мунозарага сабаб бўлган эди.
Мусулмонларга ўз далдасини намойиш этиш мақсадида Насаро (Назарет) шаҳридаги бир черков баланд овозда шаҳар узра азон садоларини янгратди. Бу ҳаракат мусулмонлар томонидан жуда илиқ кутиб олинди. Бу ҳам мусулмон ва христианлар ўртасидаги узоқ йиллик дўстлик алоқаларининг бир нишонаси бўлиб хизмат қилди.
Аслида, азонга тақиқ қўйилишига асосий сабаб Қуддуси шариф ҳокими уйи олдида яҳудийлар томонидан уюштирилган азонга қарши норозилик намойиши бўлган, дейилади айрим маълумотларда.
Мавзуга оид
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
12:00 / 11.11.2024
Исроилнинг янги мудофаа вазири: «Ҳизбуллоҳ» мағлуб этиб бўлинди
10:45 / 09.11.2024