Жаҳон | 09:55 / 30.11.2016
4142
1 дақиқада ўқилади

Байден Ироқ Курдистони раҳбари билан курдлар ва Ироқ ҳукумати ҳамкорлиги борасида суҳбатлашди

Фото: © AP

АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Ироқ Курдистони раҳбари Маъсуд Борзоний билан телефон орқали суҳбатда Мўсулни озод қилиш бўйича операцияни ҳамда Ироқнинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш муҳимлигини муҳокама қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди.  

"Вице-президент Ироқ кучлари томонидан ИШИДга қарши курашдаги яқиндаги муваффақиятни қутлади ҳамда "пешмерг" томонидан кўрсатилган кўмак учун президент Борзонийга миннатдорчилик билдирди", деб айтилди хабарда. Бундан ташқари, Байден "Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий ва Ироқ ҳукумати билан ҳамкорликнинг тўхтамаслиги муҳимлигини таъкидлаб ўтди". 

Суҳбатдошлар шунингдек Ироқнинг "ҳудудий яхлитлиги ва суверенитети"ни қўллаб-қувватлашларини айтдилар ҳамда "Ироқдаги барча операциялар мамлакат ҳукумати билан келишилган  ҳолда амалга оширилишини" тасдиқладилар.

 

Мавзуга оид