Хитой Фаластин масаласи бўйича ўз муносабатини билдирди
ХХР раиси Си Цзиньпин БМТга Фаластин билан Халқаро бирдамлик куни сабаб телеграмма жўнатди ва фаластин масаласини ҳал этишни халқаро кун тартибидаги энг муҳим бўғинлардан бирига айлантиришга чақирди.
Телеграмма матнига кўра, Си Цзиньпин “фаластин масаласи халқаро кун тартибидаги биринчи ўриндаги мавзу бўлиши керак. Сабаби ушбу муаммо Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилишига ғов бўлиб турибди”.
Хитой етакчиси Исроил ва Фаластинни максимал даражадаги босиқлик ва кескинликни янада кучайтирмасликка чақирди.
"Хитой вазиятни енгиллаштиришга ёрдам берувчи барча ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди", — деган Си Цзиньпин.
Унинг таъкидлашича, мамлакат фаластинликларнинг “адолатли иши”ни ёқлайди ва исроил-фаластин ярашувида чин дилдан воситачилик қилади. Шунингдек, раис тинч музокараларни тезроқ тиклашга чақирди.
Фаластинликлар Исроил билан вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш жараёни доирасида икки суверен давлат ўртасидаги бўлажак чегаралар 1967 йилги Олти кунлик урушга қадар бўлган чизиқлардан ўтишини талаб қилмоқда. Улар Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғи ва Ғазо секторида ўз давлатларини тузишга умид қилиб, Шарқий Қуддусни пойтахт деб эълон қилишмоқчи. Исроил эса 1967 йилги чегараларга қайтишдан бош тортмоқда.
Пекин эса Фаластин давлатини 1967 йилги чегараларда яратишни қўллаб-қувватламоқда ва Исроилни Фаластинни мустақил давлат деб тан олишга чақирмоқда.
Мавзуга оид
20:47 / 12.11.2024
“Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз” — Шавкат Мирзиёев
17:40 / 08.11.2024
«Маккаби» мухлислари Амстердамда Фаластин байроғини ёқиб, тартибсизлик келтириб чиқаришди ва сўнг таксичилар тақибига учрашди
14:47 / 07.11.2024
Фаластин президенти ва АДЛ бош котиби Фаластин ва Ғазодаги вазиятни муҳокама қилди
14:08 / 06.11.2024