Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Intel компанияси ҳайдовчисиз автомобиллар ишлаб чиқарадиган бўлди
Intel корпорацияси узоқ йиллар ҳайдовчисиз автомобиллар яратиш билан шуғулланувчи турли компаниялар учун жиҳозлар ишлаб чиқарарди. Эндиликда Intel'нинг ичида автоном автомобиллар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган Autonomous Driving Group гуруҳи шаклланди.
Янги бўлимни компанияда Интернет буюмлар билан шуғулланувчи бўлимнинг (IoT) собиқ раҳбари Даг Дэвис бошқарадиган бўлди. Унга Delphi компаниясидан Intel'га ўтган Кэти Уинтер ёрдам беради. IoT бўлими билан бундан буён ARM бўлими собиқ раҳбари Том Ланж шуғулланади.
Intel компаниясининг бу қарори нималарга олиб келиши ҳақида гапиришга ҳали эрта. Компания ҳар қандай турдаги компьютер жиҳозларини лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш жабҳасида фаол ишлашда давом этмоқда.
Шунингдек Intel мутахассислари мобил электроника ва Интернет буюмлар бозорини фаол тадқиқ этишмоқда. Бироқ технологик гигант ҳайдовчисиз автомобиллар каби салоҳиятли бозорни бой беришни истамайди. Унинг бундай машиналарни ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги бўлимни ташкил қилиши айнан шундан далолат беради.
Мавзуга оид
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
11:06 / 09.08.2025
Трамп Intel раҳбарини Хитой билан яқинлашиб кетганликда айблаб, истеъфо беришга чақирди
07:20 / 28.07.2025
Intel Германияда чиплар заводи қуришдан воз кечди
22:02 / 12.10.2024