Жаҳон | 20:30 / 30.11.2016
6550
1 дақиқада ўқилади

Сурия ташқи ишлар вазирлиги: Эрдўғаннинг айтган сўзлари Суриядаги "турк тажовузи"ни тасдиқлайди

Фото: © AFP

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Сурия президенти Башар Асадни ағдариб ташлаш истаги ҳақидаги сўзлари гап Сурия ҳудудида "турк тажовузи" ҳақида кетаётганини тасдиқлайди, деб айтилди Сурия ташқи ишлар вазирлигида.  

"Эрдўғаннинг Сурияда турк тажовузининг мақсадлари ҳақидаги гаплари унинг ёлғонига чек қўйди ва Сурия ҳудудидаги турк тажовузи хаёллар ва амбициялар натижасидан бошқа нарса эмаслигини аниқ ошкор қилди", деб айтилди Сурия ташқи ишлар вазирлиги берган баёнотда.

Аввалроқ Эрдўған Истанбулдаги симпозиумда сўзлаган нутқида Туркия армияси Суриядаги урушни Башар Асад ҳокимиятига чек қўйиш учун бошлаганини айтганди. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Эрдўғаннинг бу сўзларига изоҳ бериб, Кремль учун Туркия президентининг бу гаплари янгилик бўлгани ҳамда у жуда жиддийлиги ва Эрдўғаннинг аввалги гаплари билан фарқ қилишини айтди.  

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид