Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
Туркияда Ўзбекистон томонидан қидирилаётган икки аёл қўлга олиниб, ватанга қайтарилди. Улардан бири 6 йилдан буён қидирувда бўлиб, фуқароларни АҚШ ва Европага ишга юбориш учун йирик миқдордаги маблағларини ўзлаштирганликда айбланмоқда. Иккинчиси эса одам савдоси жинояти бўйича гумонланмоқда.
Туркияда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қидирилаётган икки фуқаро ушланиб, ватанга қайтарилди, дея хабар бермоқда Истанбулдаги Бош консулхона.
Маълум бўлишича, қўлга олинган аёллардан бири 6 йилдан буён ҳуқуқ-тартибот идораларидан яшириниб юрган. У фуқароларни хорижий давлатларга ишга юбориш бўйича тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда, АҚШ ва Европа давлатларига юқори маошли ишларга юборишни ваъда қилган.
Шу йўл билан аёл фуқароларнинг ишончига кириб, йирик миқдордаги маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган ва шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган, дейилади хабарда.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Бундан ташқари, тезкор тадбирда Жиноят кодексининг 135-модаси (одам савдоси)да назарда тутилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган яна аёл ҳам ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинган.
Консулликка кўра, Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан айни пайтда хорижда яшириниб юрган яна бир нечта қидирувдаги шахсларни аниқлаш, ушлаш ва Ўзбекистонга экстрадиция қилиш бўйича тегишли процессуал ва тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
21:32 / 02.06.2026
6 вилоятда Жанубий Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
21:05 / 02.06.2026
“Одамлар англамагунча, бу империя қуламайди” – кибержинояти учун қамоқда ўтирган маҳкум
12:12 / 01.06.2026
Тошкентда газ тармоғига улаш билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди
16:20 / 26.05.2026