Спорт | 09:38 / 01.12.2016
13474
1 дақиқада ўқилади
Дарвозабон қайчи услубида тўп киритиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди (Видео)
ЖАР чемпионатининг “Барока” ва “Орландо Пайретс” жамоалари ўртасидаги учрашувда футбол оламидаги ўта ноёб воқеа рўй берди.
Tribuna.uz ёзишича, “Орландо Пайретс” жамоаси 1:0 ҳисобида олдинда бораётган бир вақтда, учрашув якунига етиб қолганини пайқаган мезбонлар дарвозабони бурчак томонга йўл олди. Тўп узатилгач, меҳмонлар голкипери мушт билан уни қайтарди, бироқ Масулуке Оскарине жуда чаққонлик билан ҳаракат қилди ҳамда қайчи услубида дарвозани ишғол этди. Натижада учрашув 1:1 ҳисобида якунига етди.
Дарвозабон ижросидаги ажойиб гол видеосини қуйида томоша қилиш мумкин.
Мавзуга оид
15:15 / 27.02.2019
Европанинг топ-10 чемпионатларида бу мавсум энг кам гол ўтказиб юбораётган дарвозабонлар маълум қилинди
00:51 / 14.02.2019
Футбол тарихидаги энг яхши дарвозабон маълум қилинди
18:53 / 12.02.2019
Дунёнинг энг зўр дарвозабонларидан бири вафот этди
23:35 / 30.11.2018