Ўзбекистон | 16:54 / 01.12.2016
4387
2 дақиқада ўқилади

МСКнинг навбатдаги мажлисида сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди

1 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзолари, сиёсий партиялар вакиллари, халқаро кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Мажлисда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Хусусан, сайлов округлари ва участкаларида хавфсизликни таъминлаш, сайлов комиссияларининг сайлов куни ишлаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар вакилларининг ахборотлари тингланди.

5-Навоий ва 10-Тошкент вилоят округ сайлов комиссиялари раислари сайловга тайёргарлик кўриш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Йиғилишда халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар кузатувчиларини, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Мажлисда Марказий сайлов комиссияси ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, улар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини
ёритиш бўйича республика матбуот маркази

Мавзуга оид