Фан-техника | 20:53 / 02.12.2016
24078
1 дақиқада ўқилади

Янги Toyota Camry’нинг илк фотосурати пайдо бўлди

Toyota компанияси кейинги авлод Camry седанининг биринчи тизерини чоп этди. Янги авлоддаги автомобиль намойиши Детройтда январдаги моторшоуда бўлиб ўтади. 

Автосалонда "Камри"нинг американча варианти намойиш қилинади. Айнан шу автомобилнинг чироқлари ва орқа кузови суратларда акс этган. Машинанинг АҚШ учун варианти бошқа давлатларга, жумладан Россияга мўлжалланганидан анча фарқ қилади: уларнинг техник жиҳозланиши деярли бир хил, бироқ кузовлари умуман бошқача. 

Машинанинг дизайни ўзгариши ҳақидаги маълумотдан ташқари, у ҳақда бошқа батафсил маълумот ҳозирча йўқ. Модел "Лексус"ларга ўрнатиладиган ҳамда 245 от кучи берадиган 2 литрли 4 цилиндрли турбодвигатель билан жиҳозланиши эҳтимоли мавжуд.

АҚШда янги Camry кейинги йил ўрталарида пайдо бўлади. Сал кейинроқ машина бошқа давлатларда ҳам сотувга чиқарилади.

Мавзуга оид