Ўзбекистон | 11:10 / 04.12.2016
19964
1 дақиқада ўқилади

Президент сайловида давомат 33 фоиздан ошди: Сайлов бўлиб ўтган деб ҳисобланади

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига бугун соат 6.00 да бошланган овоз бериш жараёни ҳақидаги маълумотлар онлайн режимида келиб тушмоқда.

Соат 11 гача сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 428 минг 891 сайловчининг 33 фоиздан ортиғи (6891577 киши) овоз берди.

Шундай қилиб, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонуннинг 35-моддасига кўра Президент сайлови ўтган, деб ҳисобланади.

Сайлов жараёни давом этмоқда. 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид