Жамият | 13:12 / 10.03.2025
2341
3 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги 200 га яқин мактабда “Давомат”, “Ўқувчи” ва “Ўсмир” тадбирлари ўтказилди

Пойтахтнинг Юнусобод туманида мунтазам дарс қолдирган 60 нафар, тарбияси оғир 57 нафар мактаб ўқувчи устидан мутасаддиларга тақдимнома киритилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар тарқатди.

Фото: ИИБ

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, интернет тармоқлари орқали берилаётган турли салбий, миллат ва қадриятларга ёт ғоялардан, жиноий даъватлардан асраш, ҳимоя иммунитетини шакллантириш мақсадида маҳаллалар ёшлари билан икки юзга яқин, мактабларда эса вояга етмаган ўқувчи ёшлар билан мингдан ортиқ “Давомат”, “Ўқувчи”, “Ўсмир” тадбирлари олиб борилди

Бу тадбирлар жараёнида узоқ муддатга кетиб, дарс қолдираётган 38 нафар, мунтазам дарс қолдираётган 60 нафар, ота-она назоратидан маҳрум 16 нафар, боқувчисини йўқотган 17 нафар, тарбияси оғир ҳисобланган 57 нафар болалар аниқланиб, тегишли идора ва мутасаддиларга тақдимномалар киритилган. 

Мактаб ўқувчиларининг муаммоларини ўрганиш борасида 28 маротаба “Раҳбар ва ёшлар учрашувлари” ташкиллаштирилди. Дўстона ва самимий суҳбатларда ўқиш жараёни, ўқитувчи ва ўқувчи, тенгдошлар-мактабдошлар ўзаро муносабатларида юзага келиши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилиб, тегишли маслаҳат ва тавсиялар берилган.

Шунингдек, маҳалла аҳлининг аксариятини ташкил қилувчи хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш орқали 104 нафар аёлларнинг мурожаатлари ижобий ҳал қилинишига эришилди. Репродуктив саломатлигини тиклашга муҳтож бўлган 144 аёлга тиббий муолажалар учун имтиёзли йўлланмалар ажратилди. 368 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг рўйхати шакллантирилди. 107 нафар ишсизлар рўйхатида турувчи шахсларнинг 72 нафарига иш жойлари тавсия қилиниб, 33 нафари касб-ҳунарга йўналтирилди. 

20 нафар фуқаролар Ташқи миграция агентлиги орқали хориж давлатларига ишга юборилган. Муқаддам судланган ва маъмурий назоратда турувчи 9 нафар фуқаро билан тушунтириш, ҳуқуқий суҳбатлар ўтказилиб, улардан 5 нафарининг бандлиги таъминланди. 

Маҳаллалар ҳудудида содир этилган йигирмага яқин жиноят ва ҳуқуқбузарликлар кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиниб, жамоавий таъсир чоралари қўлланилди. Ўғрилик жиноятлари содир этилган “қизил” ва “сариқ” тоифадаги кўчаларда жойлашган тўқсонга яқин савдо-маиший хизмат кўрсатиш объектлари “Қўриқлаш” хизматига уланган бўлса, бозорлар, савдо мажмуалари ҳудудларида ўндан ортиқ кузатув ва назорат камералари ўрнатилди. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти