07:43 / 05.12.2016
9015

2017 йил учун ФИФА реферилари рўйхатига киритилган ўзбекистонлик ҳакамлар тасдиқланди

ФИФА 2017 йил учун ташкилотнинг халқаро рўйхатига киритилган ҳакамларни тасдиқлади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайтида хабар берилган.

Манбага кўра, ФИФАнинг 2017 йил учун рўйхатидан ўзбекистонлик ҳакамлардан қуйидаги реферилар ўрин олди:

Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Валентин Коваленко, Ильгиз Танташев, Шерзод Қосимов, Азиз Асимов, Дмитрий Пислегин, Аҳрол Рисқуллаев. 
Ҳакамлар ассистентлари: Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Маъмур Саидқосимов, Ҳусниддин Шодмонов, Руслан Серазитдинов, Андрей Цапенко, Алишер Усмонов, Тимур Гайнуллин, Санжар Шоюсупов. 
Футзал ҳакамлари: Анатолий Рубаков, Умид Пўлатов, Искандар Зоитов, Жамолиддин Қосимов. 
Пляж футболи бўйича ҳакам: Бахтиёр Номозов. 
Аёл ҳакамлар: Анна Сидорова, Эдита Мирабидова. 
Аёл ҳакамлар ассистенлари: Зилола Раҳматова, Кристина Середа.

Top