Жаҳон | 00:29 / 05.12.2016
5960
1 дақиқада ўқилади

Дубайдаги йирик автоҳалокатда 5 киши ҳалок бўлди

Дубайдаги йирик йўл-транспорт ҳодисасида 5 киши ҳалок бўлди ва 4 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда The National.

20 ишчини олиб кетаётган автобус Al Rabbat-Al Garhoud трассасида юк машинасига урилган.

Автобусдаги 4 нафар йўловчи воқеа жойида, яна бир киши шифохонада ҳалок бўлган.

Яна 4 киши шифохонада қолмоқда. Полиция ЙТҲ сабабларини аниқлаштирмоқда.

 

Мавзуга оид