Light | 18:55 / 05.12.2016
29555
3 дақиқада ўқилади

Тарихдаги энг ғалати ва ноодатий ихтиролар

19 асрнинг охирларида бошланган технологик янгиланиш ҳамда 20 асрда бундай жараённинг ривожи бир қатор ноодатий ва ғалати ихтироларга ҳам сабаб бўлди. Қуйида шундай буюмлар рўйхатини келтирамиз.

 

Сичқонларни қўрқитиш ускунаси

Бундай ускуна мушук товушини чиқариб, сичқонни қўрқитишга хизмат қилади. Уни кимгадир фойда келтиргани исботланмаган.

 

Автомобилда кофе қайнатадиган асбоб 

Автомобилда бундай қурилмани яратишга илк машина йўлга чиққанидан бери ҳаракат қилинади. Ғоя 1950 йилларда ҳам таклиф этилган бўлиб, ҳаттоки тухумларни қайнатиш ускунаси ва соқол олишга мўлжалланган асбоблар ҳам бўлган.

 

 

Моторли уницикл

Транспорт воситалари билан турли тажрибалар ўтказиш бугун давом этмоқда. Бундай конструкциялар қачонлардир одатий мотоцикллар ўрнини эгаллаши ҳам кутилганди.

 

Қимматбаҳо майса ўриш ускунаси

Ёпиқ кабина, магнитолали ва жойстик билан бошқарилувчи майса ўриш ускунаси – бугун бу ҳақда фақатгина профессионал комбайнчи орзу қилиши мумкин.

 

Нур чиқарувчи ғилдираклар

Goodyear компанияси 1961 йилда ўзидан нур таратувчи шиналарни ишлаб чиқариш борасида бош қотирган. Улар шаффоф каучукдан қилинган бўлиб, ичида ғилдиракни ёритиб турувчи неонли трубкалар ўрнатилган.

 

Болалар учун ойна панжаралари

Эмизикли болалар учун тоза ҳавонинг шартлиги 1937 йилда қуйидаги йўл билан ҳал этилмоқчи бўлган – бу ерга чақалоқни ҳеч қандай хавотирларсиз жойлаштириш мумкин бўлиб, унинг тушиб кетмаслиги кафолатланган.

 

Офтобда қорайишга мўлжалланган мобил қурилмалар

20 асрнинг ўрталарида чиройли офтобда қорайишга интилиш шунчалик кучли бўлганки, ҳаттоки баъзи бир ишлаб чиқарувчилар бундай қурилмаларни савдо марказлари ва шаҳар кўчаларида ўрнатиш ниятида бўлишган.

 

Сочи тўкилган жойни сайқаллаш чўткаси  

Соч тўкилиши – инсониятнинг энг жиддий муаммоларидан бири бўлиб, уни чиройли кўринишга келтириш ҳам мумкин. Бунинг учун муаммоли жойни сайқаллашга мўлжалланган махсус чўткадан фойдаланилади.

 

Суюқ овқатни совитувчи ускуна

Тижорий фойда олиш мақсадида 1948 йилда суюқ ошни совитишга мўлжалланган махсус ускуна ўйлаб топилган. Бугун бундай буюм савдога чиқарилганда, унинг мобил иловаси ҳам албатта бўлар эди.

 

Юз учун тешикли шезлонг 

Бу кўпроқ фойда келтирадиган ихтиро саналиб, ўз вақтида севимли китобдан кўз узмай туриб офтобда қорайиш имконини яратган.

Мавзуга оид