![](http://storage.kun.uz/source/1/kkrxAeU8C3EZe5F9VZ_K-P8LLOaTVJO3.jpg)
Фото: Reuters
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп собиқ нейрожарроҳ Бен Карсонни АҚШ уй-жой қурилиши ва шаҳар ривожланиши вазири этиб тайинлади, деб хабар беради The Washington Post.
“Мен жуда ҳаяжондаман ва доктор Бен Карсонни янги уй-жой қурилиши ва шаҳар ривожланиши вазири этиб тайинлашдан хурсандман”, - маълум қилди Трамп.
Таъкидланишича, Карсон янги вазирлар маҳкамасидаги биринчи афроамерикаликка айланган.
Бен Карсон — америкалик шифокор-нейрожарроҳ ва ёзувчи, дунёда биринчи бўлиб энсага оид сиам эгизакларини ажратган.
Аввалроқ, Республикачилар партиясидан праймеризда қатнашган Бен Карсон Трампнинг таклифини қабул қилгани хабар берилганди.