Ҳиндистонлик шифокорлар беморнинг ўт пуфагидан катта миқдорда тош олишди
Ҳиндистоннинг Жайпур шаҳридаги давлат шифохонасида 46 ёшли тадбиркорнинг ўт пуфагидан ўлчами 1,5 мм дан 3,5 мм гача диаметрдаги деярли 12 мингта тош чиқариб олинди. Бу ҳақда Asian Age нашри хабар бермоқда.
"Охирги икки йил давомида бемор қорин соҳасидаги оғриқлардан азият чекиб келган. У бир неча марта турли шифохоналарга мурожаат қилган, бироқ унинг ўзини ёмон ҳис қилишининг аниқ сабабини яқинда аниқлашга муваффақ бўлдик", деб айтди журналистларга беморни операция қилган шифокор Живан Канкария. Мутахассиснинг айтишича, у муаммо бунчалик даражада ностандарт бўлишини хаёлига ҳам келтирмаган.
Тадқиқотнинг кўрсатишича, эркакнинг ўт пуфаги нормал ўлчамлардан икки баробар катта ва тошлар билан деярли тўла бўлган. Унда ўт умуман бўлмаган, шунинг учун компьютер томографияси ҳам аниқлик киритмаган. "Биз анча тер тўкишимизга тўғри келди: биз ўт пуфагида 1,2 см лик кесик очиб, у орқали 11816 та тошни чиқариб олдик", деб айтмоқда шифокор. Унинг айтишича, бу борадаги аввалги рекорд натижа 4 мингта тош бўлган. "Биз Гиннесс рекордлар китобига мурожаат қилдик ва буни қайд қилишни сўрадик", деб қўшимча қилди Канкария.
Шифокорларнинг айтишича, бу ҳолат шуниси билан ҳам ноодатийки, бемор соғлом турмуш тарзи кечирган, чекмаган ва ичмаган, спорт билан шуғулланган ва одатда соғлом тарзи кечирувчи одамлар учун бундай касалликлар хос эмасдир. Эркак операциядан кейин тузала бошлади ва энди бу "рекорд натижаси" тарих саҳифаларига муҳрланишини интиқлик билан кутмоқда.
Мавзуга оид
17:51 / 05.11.2024
4 яшар ҳиндистонлик FIDE рейтингига кирган энг ёш шахматчи бўлди
09:40 / 02.11.2024
Ҳиндистон Фарғонада халқаро кўп тармоқли клиника ташкил этади
17:51 / 01.11.2024
“Ҳиндистон ва покистонликларга нисбатан ксенофобия кузатилган”. Қирғизистонда хорижлик талабалар хуш кўрилмаяптими?
16:47 / 29.10.2024