Туркия ташқи ишлар вазирлиги Туркия Ҳалабда ҳеч ким билан рақобатлашмаётганини айтди
Анқара Суриянинг Ҳалабида бирор бир давлат ёки тузум билан рақобат қилмаяпти, деб айтди Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу Ливаннинг LBCI телеканали эфирида.
"Туркиянинг Ҳалабдаги ҳавотирлари бу шаҳардаги гуманитар вазият билан чақирилган", деб айтди Човушўғлу.
Вазир Анқара террорчилик ташкилотларини фарқламаслигини таъкидлаб ўтди.
"Туркия "Жибҳат ан-Нусра" ва ИШИДни террорчилик ташкилотлари сифатида тан олганда кўпчилик давлатларда уларнинг ҳаттоки мавжудлигини билишмасди", деб айтди Човушўғлу.
Вазир "Эфрот қалқони" операциясига тўхталиб, унинг мақсади Мюнбич минтақасидан Эфрот дарёси соҳилигача бўлган ҳудудни ИШИДдан тозалаб, уни маҳаллий кучлар бошқарувига беришдан иборат эканлигини айтди.
Човушўғлу шунингдек Раққани озод қилиш операциясига "Халқ мудофааси отрядлари" (YPG) террорчилик ташкилотини жалб қилиб бўлмаслигини айтди.
"YPG каби террорчилик ташкилотларига ишониб, уларни қўллаб-қувватлаш – катта хатодир. Бу Суриянинг келажагига катта хатар яратади", деб айтди Човушўғлу.
Вазир Анқаранинг Туркия, Ироқ ва Суриянинг курд аҳолиси билан ҳеч қандай муаммолари йўқлигини айтди.
"Бизда Туркия, Ироқ ва Суриядаги курд оға-иниларимиз билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Бизнинг муаммо – террорчилик ташкилотлари", деб айтди Човушўғлу.