Спорт | 16:37 / 07.12.2016
8206
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Головкиннинг барча титулларини тортиб олишга тайёргарлик кўрилмоқда

АҚШда қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкинни барча чемпионлик титулидан маҳрум этишга жиддий тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Sports.kz хабар бермоқда.
Андре Розье анчадан буён WBA (Regular) версиясида ўрта вазн тоифаси жангчиси Дэниэл Жейкобснинг мураббийи ҳисобланади. У бокс дунёсини яхши билади ва GGG атрофидаги барча жангларда ўз сўзини айтиш вақти келганига ишонади.

«Жанг бўйича музокаралар ҳамон давом этмоқда ва биз яхши янгилик кутаяпмиз. Биз бунга яккама-якка суҳбат вақтидаёқ рози бўлганмиз. Биз руҳан тайёрмиз ва тайёрланаяпмиз ҳамда машғулотлар ўтказаяпмиз. Ундан камарни тортиб олишга руҳан, жисмонан ва психологик тайёрмиз», — деди матбуот анжуманида Розье.
Аввалроқ Головкин 2017 йил Қозоғистонда ўтадиган ЭКСПО доирасида жанг ўтказиши маълум қилинган эди.

Мавзуга оид