Жаҳон | 11:08 / 07.12.2016
8905
1 дақиқада ўқилади

Хитойда ҲҲКларига бешинчи авлод қирувчи самолётларини етказиб бериш бошланди

Архив сурат

Хитойнинг бешинчи авлод J-20A қирувчи самолёти Хитой миллий-озодлик армияси ҳарбий-ҳаво кучлари сафига етказиб берила бошланди. Ҳарбий базалардан бирига тегишли эканини билдирувчи рақамга эга самолёт сурати Facebook ижтимоий тармоғидаги Modern Chinese Warplanes саҳифасида эълон қилинган. Янги турдаги ҳарбий ҳаво кемаси ҲҲК 176-бригадаси таркибига келиб қўшилган.

Facebook/Modern Chinese Warplanes

J-20А самолёти оғир кўпмақсадли қирувчи самолётининг бешинчи авлодидир. 2002 йилда унинг устида изланишлар бошланган. Илк прототип 2011 йилда ҳавога кўтарилган. Самолётга оид аниқ рақамлар мавжуд эмас, аммо айрим тахминларга кўра, самолётларга Россиянинг АЛ-31ФН ва АЛ-41Ф1С двигателлари ўрнатилган бўлиши мумкин. 

Ҳарбий ҳаво кемаси тузилишига кўра Американинг F-22 ва Россиянинг МиГ-1.44 прототипига хос айрим жиҳатларни такрорлайди.
 

Мавзуга оид