Меркель нутқи 11 дақиқалик олқишлар билан кутиб олинди
Германия канцлери Ангела Меркелнинг у бошқарадиган "Христиан-демократик иттифоқ" партиясининг Эссендаги йиғилишидаги нутқи партия аъзолари томонидан 11 дақиқа давом этган гулдирос қарсаклар билан кутиб олинди. Бу ҳақда The Huffington Post нашрининг немис версияси хабар бермоқда.
Таъкидланишича, канцлернинг нутқи 77 дақиқа давом этган. Меркель нутқини якунлагач, иштирокчилар унга 11 дақиқа қарсак чалишган.
Меркель бу вақт давомида йиғилганларга миннатдорчилик сифатида қўлини силкитиб қўйди, саҳнанинг у еридан-бу ерига бир неча марта бориб келди, бир неча марта стулга ўтириб-турди, бироқ "ҳеч нарса фойда бермади" – қарсаклар давом этаверди.
Нашрнинг таъкидлашича, делегатлар шунчаки қарсак чалишни тўхтатишни исташмаган, Меркель эса бу олқишлардан завқ олган.
Нашрнинг эслатишича, бу қарсаклар Меркель шаънига чалинган деярли энг узоқ давом этган қарсаклар бўлди. 2005 йилда Меркелга бундан ҳам узоқроқ вақт – 13 дақиқа қарсаклар чалинган.
Партия шу тариқа ўз етакчисини қўллаб-қувватлашини кўрсатишни истаган.
Ушбу қурултойда Меркель партиянинг раиси сифатида қайта сайланди.
Мавзуга оид
19:55 / 15.12.2021
Ҳеч қачон хафа бўлмайди, ҳеч қачон жазавага тушмайди. Германиянинг янги канцлери ҳақида
19:59 / 07.12.2021
Дунёнинг энг нуфузли аёллари рейтингида 11 йил ичида илк бор етакчи ўзгарди
09:41 / 05.12.2021
Меркель Германия халқига сўнгги бор мурожаат қилди
10:29 / 03.12.2021