Иқтисодиёт | 21:14 / 07.12.2016
19103
2 дақиқада ўқилади

Мутахассис Трамп сиёсати туфайли доллар заифлашишини башорат қилмоқда

Фото: Adek Berry/AFP

2017 йил доллар курси АҚШнинг янги президенти этиб сайланган Дональд Трамп маъмуриятининг мудофаа ва инфратузилмага харажатларни ошириши туфайли пасайиши мумкин. Бу ҳақда Templeton Emerging Market инвестия жамғармаси раҳбари Марк Мобиус Bloomberg ахборот агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

АҚШ долларининг заифлашиши АҚШ иқтисодиёти ўсиши тезлашиши билан бирга ривожланаётган бозорларга ижобий таъсир кўрсатади. "Агар доллар кучаймасдан, заифлашса, ҳайрон бўлманг. Агар Трамп АҚШ саноатини рақобатбардош қилишни истаса, унга заиф доллар керак", деб айтди Мобиус.

Ўз навбатида, Goldman Sachs президенти Гари Коннинг айтишича, долларнинг кучайиши АҚШ ишлаб чиқарувчилари учун хатар яратади, чунки импорт қилинувчи маҳсулотлар рақобатбардошроқ бўлади.

5 декабрда Bloomberg ахборот агентлиги Oxford Economics таҳлилий маркази томонидан ўтказилган сўровнома натижаларини чоп этди, унга кўра Дональд Трамп "жаҳон иқтисодиёти учун энг катта хатар" ҳисобланади. Респондентларнинг ярмидан кўпи охирги 3 ой ичида АҚШда кескин иқтисодий пасайиш имконияти анча ўсганини қайд қилиб ўтишган.

 

Мавзуга оид