Ўзбекистон | 15:43 / 08.12.2016
5387
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Ўзбекистон ва Грузия ташқи ишлар вазирликларининг сиёсий маслаҳатлашувлари ўтказилди

2016 йилнинг 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Грузия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Давид Жалагания бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди доирасида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Грузия муносабатларининг долзарб масалалари ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Учрашувда таъкидланганидек, икки мамлакатда ҳам турли даража ва турли шаклларда мунтазам мулоқот олиб бориш муҳим аҳамият касб этади, жумладан Ўзбекистон ва Грузия ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни фаоллаштиришдан икки томон ҳам манфаатдор.

Музокаралар давомида ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асоси ҳамда уни кенгайтириш бўйича таклифлар батафсил кўриб чиқилди.

Маслаҳатлашувларда Грузия Элчиси Константин Жгенти иштирок этди.

Мавзуга оид