ТИВ маълумотига кўра, томонлар делегацияларига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов ва Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин раҳбарлик қилдилар.

Музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама кун тартибининг долзарб мавзулари муҳокама қилинди.

Шунингдек, МДҲ, ШҲТ, БМТ тузилмалари ва "Марказий Осиё – Россия" формати доирасида кўп томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.