Москитларга қарши курашишда янги маҳсулот ишлаб чиқилди
Вандербильт университети олимлари москитларга (чивинларнинг асосан жанубий мамлакатларда учрайдиган бир тури) қарши янги модда ишлаб чиқишди. Унинг таъсирида ҳашаротлар пешоб қила олмайди, шу сабабли ёрилиб ўлади. Ушбу тадқиқот ҳақидаги мақола Scientific reports журналида чоп этилган.
Бир неча ўн йиллар мобайнида инсоният москитларни батамом йўқотиш устида бош қотириб, турли хил кимёвий моддаларни ишлаб чиқарганига қарамай, ҳашаротлар мия фаолиятига таъсир қилувчи моддаларга тезда кўникма ҳосил қилишган. Бироқ, янги модда буйраклар фаолиятини издан чиқаради.
Москитларнинг овқат ҳазм қилиш тизими шундай тузилганки, улар қонни сўриб олгач, ортиқча суюқлик тезлик била чиқариб юборилади. Акс ҳолда, уларнинг жисми қон таркибидаги заҳарли тузлар таъсирида ўлади.
VU041 деб номланган кимёвий бирикма москитларда пешоб ишлаб чиқаришни камайтиради. Қонни сўргач, ҳашаротларнинг вазни 2-3 марта ортади. Суюқликни ортиқчасини чиқара олмагач, портлайди.
Москитлар турли хил хавфли касалликлар, жумладан безгак ва Зика вируси ташувчилари ҳисобланади. Уларнинг сонини камайтириш кўплаб инсонларнинг умрини сақлаб қолишга ёрдам берган бўлар эди.
Мавзуга оид
10:56 / 07.11.2024
Помидордан қулупнайгача. Марсда яшай оладиган 8 та ўсимлик маълум қилинди
17:18 / 05.11.2024
Рақобат кучли: Хитойдаги таълим тизими ёшлар орасида руҳий тушкунликка сабаб бўлмоқда
15:55 / 05.11.2024
Ҳомиладорликда шакар истеъмоли камайтирилса, бола улғайганда қандли диабетга чалиниш хавфи пасаяди — тадқиқот
10:33 / 02.11.2024